4 yil avval Habr

Русларнинг АйТи тематика бўйича фойдаланувчилар томонидан олиб бориладиган ижтимоий платформаси. Илгари оригинал контентлар ёзилар, баҳс ва мунозаралар жуда қизғин бўларди. Лекин, оҳирги 5 йилда платформани катта компания вакиллари томонидан ёзилган реклама постлари кўпайгани ва РосКомНадзор томондан анча сиқувга олингани боис, сайт ўзининг анчагина фаол муаллифларидан айрилган. Оҳирги пайтда постларнинг аксарияти Hacker News ва Reddit да эълон қилинган инглиз тилидаги постларнинг рус тилига қилинган таржималар. Сайт аввалги рейтингини анча йўқотган.